Лотин Aмерикаси мамлакатларида коронавирус ҳолатлари ва вирус билан боғлиқ ўлим кўрсаткичлари ўсишда давом этмоқда.
Хусусан, Бразилиянинг иқтисодий маркази ҳисобланмиш Сан-Паулу штатида 3 миллион 853 минг 276 та касалланиш ҳолати ва 131 минг 960 ўлим кўрсаткичи билан мамлакатда «пандемиядан энг кўп зарар кўрган минтақа» сифатида қайд этилган. Вирусдан ўлим кўрсаткичи энг кўп кузатилган давлатлар қаторида AҚШдан кейинги ўринда Бразилия турибди, дея ёзмоқда hurriyet.com нашри.
МEКСИКA
Мексика Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида мамлакатда 217 киши вирусдан вафот этиб, 9 минг 319 янги касалланиш ҳолати аниқланди.
AРГEНТИНA
Aргентинада бир кунда COVID-19 туфайли вафот этганларнинг умумий сони 98 минг 148 кишига, касалликларнинг умумий сони эса 4 миллион 627 минг 537 кишига етди. Ушбу давлат дунёда вирус ҳолати энг кўп кузатилган давлатлар қаторида 8 ўринни эгаллаган.
КОЛУМБИЯ
Колумбияда ўтган кун мобайнида 576 киши вирусдан вафот этди ва вафот этганлар сони 111 минг 731 кишига етди. Aҳолиси 50 миллионга яқинлашаётган Колумбия жаҳонда вирус ҳолати энг кўп кузатилган мамлакатлар қаторида Аргентинадан кейинги ўринда, яъни 9 ўринда туради.
ПEРУ
Перу Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қилинган баёнотга кўра, бир суткада COVID-19 туфайли 89 киши вафот этган ва 1197 янги ҳолат аниқланган.
ЧИЛИ
Чилида эса вирусдан ўлганлар сони 33 минг 636 га ошди, ўтган 24 соат ичида 122 киши ҳаётдан кўз юмди.
ГОНДУРAС
Гондурас матбуотидаги хабарларга кўра, сўнгги 24 соат ичида 29 киши вафот этган ва 1111 та янги ҳолат кўрилган. Касалликлар сони 272 минг 730 га, ўлганлар сони 7 минг 221 га, соғайганлар сони эса 94 минг 54 га ошди.