Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“COVID-19" "Испанка"ни ортда қолдиряпти...
13:00 / 2021-09-21

Коронавирусни одамлар аста-секин ўзиники қилиб олаётгандек. Дастлабки пайтлардаги ваҳима, саросима ҳам кўзга ташланмай қўйди. Дунёнинг қаерларидадир чекловларга қарши кичик-кичик «исён»лар кун тартибига чиқа бошлаганига ҳам анча бўлди.

Яшаш учун кураш турли шаклларда давом этмоқда.

«Инсон туғилиши билан унга қўшилиб 99 та хавф-хатар ҳам туғилади. Ушбу хавф-хатарни чеклаб ўтган одамгина кўзлаган манзилига етиб бора олади» мазмунида ҳадиси шариф бор. Бу даъват инсониятни ҳушёрликка, ақл билан иш тутишга чорлаб келади.  

“COVID-19» реал хавф бўлиб майдонга чиққанда, мутахассис, олимлар «Дунё бунақа пандемияларнинг кўпини кўрган, масалан, фалон-фалон вабо, офатлар», дея бир-бир санай бошлашганди. Пандемиялар тарихидаги энг хавфли ўлат «Испанка» эканлиги, у ер юзида неча миллионлаб инсонларнинг ёстиғини қуритгани алоҳида таъкидланади. Тахминан, 100 йил бурун бўлиб ўтган бу ўлат АҚШнинг ўзидан 675 минг фуқаро умрига зомин бўлгани айтилади. Бугун Қўшма Штатлар матбуоти, хусусан, Хопкинс университети мутахассислари берган маълумотга кўра, “COVID-19» боис дунёни тарк этганлар сони «Испанка» натижаларини ортда қолдирмоқда. Икки йилда АҚШда 675 минг нафар фуқаро «Испанка» қурбони бўлган бўлса, “COVID-19» уни ортда қолдирди.  Манбаларда «Испанка» билан ер юзининг 25-30 фоиз аҳолиси оғриган ва 50 миллиондан 100 миллионгача инсон вафот этгани айтилади.

Кўриниб турибдики, “COVID-19» пандемиялар билан боғлиқ салбий кўрсаткичларни аста-секин янгилаб бораяпти. Бу – барча учун огоҳлик қўнғироғи.  

Бепарво бўлмайлик, эҳтимол, ҳадиси шариф ҳукмига кўра, сиз ва бизга қўшилиб туғилган 99 та хавф-хатарнинг биттаси, балки энг каттаси “COVID-19»дир...  

                                                         

 А.Нарзуллоев, ЎзА