ХХР соғлиқни сақлаш ишлари бўйича давлат қўмитаси 25 декабрдан бошлаб COVID-19 эпидемияси ҳақидаги кунлик маълумотларни эълон қилишни тўхтатди, дейилади Синьхуа агентлиги эълон қилган хабарда.
“Энди бу ҳақдаги хабарлар Хитойнинг касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бўйича марказ томонидан маълумотлар олиш ва тадқиқотлар учун эълон қилиб борилади. Бу ҳақдаги хабар қўмитанинг сайтида эълон қилинган.
Хитой ҳукумати коронавирус тўлқини энг юқори чўққисига чиққан бир пайтда кутилмаганда янги касалланганлар бўйича кунлик маълумотларни эълон қилишни тўхтатиб қўйди.
Комиссия ушбу маълумотлар қанча оралиқ вақтда эълон қилиниши ҳақида ҳам маълум қилмаган. Ушбу қарорга нима сабаб бўлгани ҳам айтилмаяпти.
Сўнгги хабарларга қараганда, шу кунларда Хитойда коронавируснинг омикрон варианти тарқалиши авжига чиқмоқда. Шунга қарамай, Хитой ҳукумати одамларни тестдан ўтказиш ва сафар қилиш бўйича тақиқларни бекор қилган. Кўплаб хитойликлар ҳукуматнинг ушбу қарорини қўллаб-қувватламоқда.