COVID-19: Европанинг икки мамлакати "қизил" ҳудудга кирди
Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бўйича Европа маркази маълумотига кўра, Португалия ва Испания коронавирус инфекцияси бўйича "қизил" ҳудудга кирди.
Испанияда коронавирус ёшлар орасида тез тарқалаётгани айтилмоқда.
Испания соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, сўнгги икки кунда 100 минг кишига 225 та коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилган, бу аввалги даврга нисбатан 20 баробар кўп.
Ёшлар орасида бу кўрсаткич 77 поғонага ўсиб, 100 минг кишига 717 та ҳолат тўғри келган.
Вируснинг дельта штамми тез тарқалаётгани туфайли Испания ҳукумати тегишли чораларни кўришни бошлаган.
Масалан, Каталонияда сешанба кунидан бошлаб тунги клублар ёпилади. Испаниялик мутахассисларнинг фикрича, сўнгги икки ҳафта ичида мамлакатда инфекциянинг авж олиши тунги клублар билан боғлиқ.