Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
COVID-19: Европадаги аҳвол, янги чекловлар!
09:28 / 2020-12-17

Бир қатор Европа мамлакатларида жуда қатъий карантин тартиби ўрнатилмоқда.

Aниқланган касалланиш сони 2 миллион кишига яқинлашган ушбу минтақада энг юқори ўлим даражаси қайд этилмоқда. Буюк Британияда Bазирлар Mаҳкамаси мамлакат пойтахти ва шаҳар атрофидаги ҳудудлар бўйлаб максимал даражада чекловлар жорий этди.  

Кечадан эътиборан, Лондонда ресторан, кафе, меҳмонхона ва кинотеатрлар фаолиятига чек қўйилди, фақат дўконлар бундан мустасно.

Шунингдек, Германияда ҳам кучли тартиб ўрнатилди. Мамлакатда озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналардан ташқари ҳамма жой ёпиқ. Aгар, бу етарли бўлмаса, федерал давлатлар янаям кучлироқ чекловлар ўрнатиши мумкин экан.

Музей, театр, кинотеатрлар ёпиқлигича қолади. Маданият ходимларининг айтишича, ҳукумат ушбу қарорни маъқуллаган.

"Биз нима бўлаётганини мутлақо тушунмаяпмиз.  Қисқагина вақт метрода юра оласиз, дўконларда ҳозир одам кўп, диний масканлар ҳам очиқ."

"Мураккаб вазият бир неча ойдан бери давом этмоқда.  Театр жамоатчилиги, умуман, театр иши оғир даврни бошдан кечирмоқда, ҳамма узоқ вақт ишсиз қолади"- қабилидаги фикрлар тез-тез билдирилмоқда.

Украинада инфекция юқтирганлар сони 900 мингдан ошди. Вафот этганлар эса 15 ярим мингга яқинлашяпти. Чекловлар яна бир ойдан кўпроқ вақт мобайнида амал қилади. Бу нафақат коронавирус пандемияси, балки мавсумий грипп билан касалланиш кўпайишига ҳам боғлиқ.

Бугунги кунда Европа дунёдаги энг кўп вирус юқтирган минтақа бўлиб турибди. Пандемия бошлангандан бери кўҳна қитъада 20 миллиондан ортиқ касаллик кузатилган.

Беҳрўз ХУДОЙБЕРДИЕВ, ЎзА