Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
COVID-19 эпидемиясининг бунчалик узоқ чўзилиши сабаблари маълум қилинди
16:43 / 2020-06-23

Россияликлар ўртасида олиб борилган сўров натижаларига таяниб, эксперт 30 фоиз фуқаро COVID-19 га жуда бепарволик билан муносабатда бўлаётганини таъкидлади.


Коронавируснинг хавфли эканига ишонмайдиганлар ва ижтимоий масофага амал қилмайдиганлар, бир сўз билан айтганда бепарволар эпидемиянинг тез барҳам топмаслигига ва касалланишнинг янги-янги ўчоқлари пайдо бўлишига асосий сабаб бўлмоқда.

Москва Иқтисодий тадқиқотлар марказининг статистика ва моделлаштириш бўйича эксперти Агаси Тавадян РИА Новости билан суҳбатда коронавируснинг ҳамон давом этаётганига изоҳ берар экан, ушбу фикрларни айтиб ўтди.

Россияликлар ўртасида олиб борилган сўров натижаларига таяниб, эксперт 30 фоиз фуқаро COVID-19 га жуда бепарволик билан муносабатда бўлаётганини таъкидлади.

«Улар ниқоб тақмаяпти, карантин тартибларига амал қилмаяпти ва ижтимоий масофани ушламаяпти. Бу қадар бепарволик инфекция тарқалишининг янги-янги ўчоқлари пайдо бўлишига олиб келмоқда. Касалликнинг қанчалик хатарли эканига ишонмаслик, кўп беморлар ва кўп қурбонлар бўлишига сабаб бўлмоқда. Ҳолбуки, бунга йўл қўймасликнинг имкони бор, у ҳам бўлса, вакцина ишлаб чиқилгунга қадар карантин қоидаларига амал қилиш, халос», - дея таъкидлади эксперт.