Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
COVID-19 дан энг кўп зарар кўрган ўнта сайёҳлик йўналиши маълум қилинди
10:49 / 2020-09-27

Ушбу мамлакатларнинг ялпи ички маҳсулот ҳажмида сайёҳликдан тушадиган даромад асосий ўринни эгаллайди, яъни мазкур мамлакатларнинг иқтисодиёти саёҳлик секторига боғлиқ ҳисобланади.


Экспертлар коронавирус пандемияси сабабли сайёҳлар оқими қисқаргани боис иқтисодиёти энг кўп зиён кўрган мамлалакатлар рейтингини тузиб чиқишди, деб хабар қилади Иорданиянинг Al Bawaba янгиликлар портали.

Ушбу мамлакатларнинг ялпи ички маҳсулот ҳажмида сайёҳликдан тушадиган даромад асосий ўринни эгаллайди, яъни мазкур мамлакатларнинг иқтисодиёти саёҳлик секторига боғлиқ ҳисобланади.

Маълум бўлишича, сайёҳлик саноатидан энг кўп даромад олувчи давлат Малдив ороллари ҳисобланар экан. Бу мамлакатда сайёҳлик соҳасидан тушадиган даромад ялпи ички маҳсулот ҳажмининг 38,9 фоизини ташкил этади.

Экспертларнинг фикрича, Кариб денгизида жойлашган Британиянинг Виргин ороллари ҳам пандемиядан энг кўп иқтисодий зарар кўрган мамлакат ҳисобланади. Пуэрто-Рикодан 84 километр узоқликда жойлашган, 9 та оралдан иборат мазкур мамлакатнинг ЯИМида сайёҳлик улуши 33 фоизни ташкил этади.

Кейинги ўринда Хитойнинг алоҳида маъмурий тумани ҳисобланган Макао бормоқда. Унинг ЯИМида сайёҳлик улуши 28 фоизни ташкил этади.

Кариб денгизидаги голланд ороли Арубанинг ҳам ялпи ички маҳсулоти ҳажмида 27,6 фоизлик улуш сайёҳлик саноатидан келади.

Тинч уммони жанубида жойлашган Вануату оролининг аксарият фуқаролари ҳам асосий даромадини оролга келадиган туристлар ҳисобидан топади. Бу ерда туризм улуши ЯИМнинг 18 фоизини ташкил этади.

Атлантика океанининг Кабо-Верде ороли ҳам коронавирус пандемиясидан кўп азият чекди. Ушбу рейтингда яна Кариб денгизидаги Сент-Люсия ороли, Белиз, Фижи ва Мальта ҳам коронавирус пандемиясидан энг кўп зиён кўрган ороллар сифатида ўрин олган.