Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
COVID-19 билан касалланганлар сони 200 миллиондан ошди
11:25 / 2021-08-05

Жонс Хопкинс университетининг тарқатган сўнгги маълумотига кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 200 миллиондан ошди.

Университетдан тарқатилган хабарда айтилишича, кеча соат 22:50 гача касалликка чалинганлар сони дунё бўйича 200 миллион 14 минг 602 кишини ташкил этган. Пандемия бошлангандан буён 4 миллион 252 минг 873 бемор вафот этди.

Хабарда келтирилишича, ҳозиргача дунё бўйича тўрт миллиард доза вакцина етказиб берилган.  

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2020 йил 11 март куни коронавирус инфекциясини пандемия деб эълон қилганди.