Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
COVID-19 бўйича минтақалараро форум ўтказилади
07:10 / 2020-08-14

“Биохавфсизлик ва биоҳимоя чақириқлари: COVID-19 туфайли содир бўлган инқироздан олинган сабоқлар” анжуманини ўтказиш ҳам режалаштирилган.


Европа Иттифоқининг кимёвий, биологик, радиологик ва илғор тажриба ядро марказлари бўйича ташаббуси доирасида Европа миллий ҳамжамиятининг “Миллий қонунчилик базасини мустаҳкамлаш ҳамда Марказий Осиёда биологик ҳимоя ва биологик хавфсизлик бўйича ихтисослаштирилган ўқув машғулотларини ўтказиш” лойиҳаси доирасида мобил лабораторияларни етказиб бериш ва мутахассислар учун тайёргарлик машғулотларини ўтказиш юзасидан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. 

Унда Европа Иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Марказий Осиёда кимёвий, биологик, радиологик ва ядро материаллари билан боғлиқ хавфларни минималлаштириш бўйича малака ошириш марказининг минтақавий котибияти, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти вакиллари, касалликлар ва жамоатчилик саломатлигини назорат қилиш соҳасидаги Марказий Осиё, Жануби-Шарқий ва Шарқий Европадаги хорижлик шифокорлар, мутахассислар иштирок этди. 

Лойиҳа доирасида кўзда тутилган тадбирларнинг муҳокамасида қайд этилганидек, тиббиёт ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари учун биохавфсизлик ва хавфсизлик, COVID-19 диагностикаси бўйича ўқув тадбирларини ўтказиш режалаштирилган. COVID-19 га қарши техник масалалар юзасидан маслаҳатлар бўйича минтақавий форум ташкил этилади.

Кимёвий, биологик, радиологик ва илғор тажриба ядро марказлари бўйича Европа Иттифоқи ташаббуси билан Марказий Осиё ва Кавказ биохавфсизлиги уюшмаси ҳамкорлигида “Биохавфсизлик ва биоҳимоя чақириқлари: COVID-19 туфайли содир бўлган инқироздан олинган сабоқлар” анжуманини ўтказиш ҳам режалаштирилган.