Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
​Coca-Cola Суперлига: “Пахтакор” ўз ўрнини сақлаб қолди, АГМК ҳам...
11:10 / 2020-07-14

Мамлакат миллий чемпионати Суперлигасининг 9-тур доирасидаги яна иккита ўйини ўтказилди. “Пахтакор” ўз майдонида сал қолса мағлубиятга учраши мумкин эди, “Навбаҳор”нинг эса уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди.


Мамлакат миллий чемпионати Суперлигасининг 9-тур доирасидаги яна иккита ўйини ўтказилди. “Пахтакор” ўз майдонида сал қолса мағлубиятга учраши мумкин эди, “Навбаҳор”нинг эса уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди.

Нафақат турнинг, балки турнир жадвалидан келиб чиқиб биринчи давранинг марказий ўйин сифатида баҳоланган “Пахтакор” ва АГМК жамолари учрашуви кўпчиликнинг диққатини тортганлиги аниқ эди. Сабаби, иккала жамоа ҳам жадвалда пешқаамлик қилишаётган, уларни бор-йўғи бир очко ажратиб турганди. Дуранг пойтахтликларни карвонбошилик мавқеини сақлаб берса, мағлубият АГМКни ўзидан юқорига кўтариб қўйиш хавфини туғдираётганди. 

Айни дам АГМК Суперлигада мағлуб бўлмаган ягона жамоа. Энг узун мағлубиятсиз серия ва қаторасига олти ғалаба қайд этган энг яхши кўрсаткич соҳиби. Яна бир эътиборга молик тарафи, АГМК қаторасига учинчи ўйинни мусобақа жадвалидаги юқори учлигида бораётган жамоаларга қарши ўтказмоқда. Дастлаб жадвалда 3-ўринда борган "Насаф"ни мавсумдаги илк мағлубиятини тан олишга мажбур қилган жамоа кейинчалик совриндорлар қаторига чиққан "Қўқон-1912"ни мағлуб этганди. Бу гал пешқадам "Пахтакор" рақиб бўлди.

Меҳмонлар сафида Турсунов, Йўлдошев ва Григалашвили каби тажрибали футболчиларнинг жароҳати борлиги сабабли, Миржалол Қосимов ушбу футболчилар хизматидан фойдалана олмасада, рақиб жамоага ўзига хос сюрприз тайёралаганини ўйин охирида исботлаб берди. 

Аслида учрашувнинг бошларидаёқ мезбонлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Бироқ тажрибали Фарруҳ Савйфиев, Достон Ҳамдамов каби футболчилар қулай вазиятлардан фойдалан олишмади, баъзан дарвозабон маҳоарт кўрсатди. Гол уришни эса олмалиқликлар бошлаб беришди. Арслонмират Аманов боши билан зарба берган ҳолда Элдор Суюнов дарвозасини ишғол қилди. 

Иккинчи бўлим биринчиси каби яна майдон эгаларининг ташаббуслари билан бошланди. Лекин бу гал ҳам ҳисобни ошириш меҳмонларга насиб этди. Бу вазиятда жарима майдони ичига кириб борган Мате Вацадзенинг зарбасини ҳимоячи Хожиакабар Алижонов қўли билан тўхтатиб қолди. Белгиланган пенальтини Игорь Зонич бехато бажарди. 

Шундан кейин АГМКнинг ё хотиржамликка берилганлиги, ёки жисмоний тайёргарлиги бироз панд берганлиги, аниқроғи, “Пахтакор” ўзининг “захирадаги” кучидан фойдаланганлигини кузатиш мумкин бўлди. Аввалига Игорь Сергеев бурчак зарбасидан сўнг боши билан рақиб дарвозасини ишғол этди, орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас Достонбек Ҳамдамов Ҳамробековнинг етказиб берган тўпини голга айлантирди. 

Намангандаги ўйин ҳам кўпчиликнинг қизиқишига лойиқ эди. Шунга мос равишда мезбонларнинг илк ҳужуми гол билан якунланишига оз қолди. Сўнгги паллада Аббос Ғуломовнинг зарбасига аниқлик етишмади. Майдон эгалари қанчалик ташаббусни қўлга олмасин биринчи бўлимда рақиб дарворзасини ишғол этишнинг уддасидан чиқа олмади. Иккинчи бўлим ниҳоят мезбонларга хурсандчилик олиб келди. Меҳмонлар дарвозаси чизиғи ичида ҳимоячилар Игорь Голбанга нисбатан қўполлик ишлатишди. Ҳакам белгилаган пенальтини Азим Аҳмедов аниқ амалга ошира олди. Шу ҳисоб учрашув охиригача сақланиб қолди.

9-тур. 13 июль 

ПАХТАКОР – АГМК - 2:2

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов, Рустам Чориев.


Paxta-AGMK-2-2 (3).jpg

Paxta-AGMK-2-2 (5).jpg

Голлар: Игорь Сергеев (72), Достон Ҳамдамов (74) - Арслонмират Аманов (33), Игорь Зонич (54-пен.). 

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов (Акромжон Комилов, 90), Анзур Исмоилов, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Егор Кримец (Шерзод Аъзамов, 26), Достонбек Ҳамдамов (Жавоҳир Сидиқов, 90), Одилжон Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев (Аброрбек Исмоилов, 46), Фарруҳ Сайфиев, Эрен Дердийок (Игорь Сергеев, 60)

АГМК: Суҳроб Султонов, Мирғиёс Сулаймонов (Акмал Шораҳмедов, 46), Сардор Раҳмонов, Игорь Зонич, Мурод Тошматов, Миржамол Қосимов (Эркин Байдуллаев, 46), Йован Жокич, Арслонмират Аманов (Сайдулло Раҳматов, 80), Баҳром Абдурахимов (Шаҳзод Нурматов, 56), Ҳожимат Эркинов, Мате Ватсадзе (Зафар Полвонов, 67).

Огоҳлантириш: Жалолиддин Машарипов (90).

Назоратчи - Владислав Цейтлин

Комиссар - Шоҳруҳ Саид.

НАВБАҲОР – ҚИЗИЛҚУМ - 1:0

Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Руслан Серазитдинов, Далер Тиллоев, Достон Мирзараимов

Гол: Азим Аҳмедов (50-пен.).

"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Азимжон Аҳмедов Жавлон Иброҳимов (Павел Голишев, 83), Азизбек Турғунбоев, Мирзоҳид Ғофуров (Ғиёсжон Комилов, 63), Игорь Голбан, Ислом Рашидхонов (Забиҳилло Ўринбоев, 46), Хуршидбек Мухторов, Тоҳиржон Шамсиддинов, Аббосжон Ғуломов (Исломбек Исоқжонов, 63), Руслан Болов (Шоҳруҳ Маҳмудхожиев, 74).

"Қизилқум": Артём Макосин, Абди Башимов, Везиргели Ильясов (Воҳид Шодиев, 79), Руслан Маргиев, Қадамбой Нурметов, Файзулло Қамбаров, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Маккартни Невасеб (Суннатилла Абдуллажонов, 66), Олег Толмасов, Достон Ибрагимов.

Огоҳлантиришлар: Мирзоҳид Ғофуров (58) - Везиргелди Ильясов (42), Қадамбой Нурметов (49), Руслан Маргиев (75). 

Четлатиш: Руслан Маргиев (85 2СК).

Назоратчи - Андрей Клепиков

Комиссар - Рамиль Ильясов.

Айни пайтда “Пахтакор” (22 очко), АГМК (21 очко), “Навбаҳор” (17 очко) ва “Металлург” (16 очко) жамоалари юқори ўринларни банд этиб туришибди. Бироқ бугун бўлиб ўтадиган турнинг сўнгги учрашувлари натижалари вазиятни бирозга ўзгартириш эҳтимоли бор. Кучли учликка чиқиш учун “Қўқон-1912” ва “Насаф” жамоаларининг имкониятлари мавжуд (“Бунёдкор”да ҳам бор имконият, лекин “қалдирғочлар” бу турни ўтказиб юборишади). Бунинг учун кимдир енгиши, кимдир эса енгилиши, камида очко йўқотиши талаб этилади.

9-турнинг бугунги бўлиб ўтадиган ўйинлари:

ЛОКОМОТИВ – МАШЪАЛ

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Аҳмаджон Эргашев

Назоратчи - Маъмур Саидқосимов

Комиссар - Аҳмед Тиллаев

ҚЎҚОН-1912 – НАСАФ

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Ҳусан Музаффаров

Назоратчи - Марат Исмоилов

Комиссар - Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов