Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Coca-Cola Superliga: «Пахтакор» яна учта тур карвонбошилигини кафолатлади
12:41 / 2020-09-09

«Пахтакор» жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этиши муносабати билан миллий чемпионатдаги учта ўйинни вақтлироқ ўйнади ва учаласида ҳам етарлича очко жамғариб, учта турга етадиган пешқадамлик мавқеини кафолатлаб қўйди.


«Пахтакор» жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этиши муносабати билан миллий чемпионатдаги учта ўйинни вақтлироқ ўйнади ва учаласида ҳам етарлича очко жамғариб, учта турга етадиган пешқадамлик мавқеини кафолатлаб қўйди.

«Шерлар» миллий чемпионатдаги вазиятидан хавотир олмаган ҳолда бор эътиборини Чемпионлар лигасига қаратса бўлади энди. Чунки, сафарга кетиши муносабати билан олдиндан ўтказилган учта турнинг иккитасида зафар қучди ва биттасида дуранг қайд этди. «Навбаҳор» билан 1 сентябрдаги ўйинда мезбонлар билан очко бўлишганди (1:1), «Бухоро» (4:0) жамоаcига қарши унинг майдонида кечган учрашувда эса ҳаттоки йирик ҳисобдаги натижа кўрсатди.

16-турнинг олдинга кўчирилган «Металлург» – «Пахтакор» учрашувида ҳам «шерлар»нинг қўли баланд келди.

Учрашувда биринчи голга қадар «Пахтакор»нинг устунлиги у қадар сезилмади. Ташаббус меҳмонлар томонида бўлсада, майдон эгалари ҳимоядан қарши ҳужумга ўтиб туришди. Учрашувда ҳисоб 21-дақиқада очилди. Чап қанотдан Жавоҳир Сидиқовнинг жарима майдонига узатиб берган тўпи Абдулҳақовга тегиб йўналишини ўзгартирди ва бўш қолдирилган чемпионат тўпурари Драган Черанга бориб тушди. У эса хотиржамлик билан тўпни дарвоза тўрига йўллади. Иккинчи гол эса биринчи бўлим якунида киритилди. 45+2 дақиқада «Металлург» дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Кўпчилик Дердиёк тўпни дарвозага тўғри йўлласа керак деб кутганди. Эрен эса тўпни жарима майдонига ёриб кираётган Жавоҳир Сидиқовга ташлаб берди. Унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўридан ўрин эгаллади.

Иккинчи бўлимда мезбонлар ўйинда бурилиш ясаш учун жуда кўп тер тўкишди. Регламентга биноан беш нафар ўйинчи алмаштирилди. Бироқ тўп назорати кўпроқ пахтакорчиларда бўлганлиги боис ҳам мезбонларнинг ҳаракатлари самара бермади. Шундай бўлсада, Элдорбек Суюнов дарвозаси ёнида ҳам голлик вазиятлар яратилганлигини қайд этиш жоиз. Фақатгина ҳужумни якунлашда мезбонларга омад етишмади. «Пахтакор» эса учрашув якунида мезбонларни яна бир марта тезкор қарши ҳужумда «жазолади». Асаджон Собиржонов Лобанов билан «дуэль»да унумли фойдаланди ва якуний ҳисобни ўрнатди – 0:3.

16-турнинг кўчирилган учрашуви

8 сентябрь, сешанба

МEТАЛЛУРГ – ПАХТАКОР - 0:3

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Феруз Достонов, Маҳмуд Турдиев, Достон Раҳмонов

Голлар: Драган Черан (21), Жавоҳир Сидиқов (45+3), Асад Собдиржонов (90+2)

«Металлург»: Александр Лобанов, Аббосжон Отахонов, Дониёржон Нарзуллаев (Тўлқин Эргашев, 73), Саламат Қутибоев (Зоҳид Абдуллаев, 73), Шаҳзодбек Убайдуллаев (Муродбек Бобожонов, 53), Камолиддин Тожиев, Абдураҳмон Абдулхақов (Аброрбек Тошқўзиев, 53), Ихтиёр Тошпўлатов, Станислав Андреев, Даврон Анваров (Худойшукур Сатторов, 64), Евген Чумак.

«Пахтакор»: Элдорбек Суюнов, Хожиакбар Алижонов (Алишер Салимов, 68), Акрамжон Комилов, Анзур Исмоилов, Драган Черан (Асадбек Собиржонов, 46), Егор Кримес, Достонбек Ҳамдамов (Хожимат Эркинов, 76), Аброрбек Исмоилов, Сардор Собирхўжаев (Садриддин Абдуллаев, 68), Эрен Дердиёк, Жавоҳир Сидиқов.

Огоҳлантиришлар: Абдураҳмон Абдулхақов (31), Аббосжон Отахонов (45+1) – Хожиакбар Алижонов (40), Алишер Салимов (ўйиндан кейин).

Назоратчи - Александр Попов

Комиссар - Лазиз Қўчқоров.

Шу тарқиқа, «Пахтакор» 16-тур якунига кўра 41 очко тўплади. Иккинчи ўринда бораётган АГМК ҳисобида 13-турдан кейин 29 очко бор, учинчи ўриндаги «Қўқон-1912» жамоаси эса 13-турдан кейин 25 очкога эга бўлиб турибди.

14-тур ўйинлари тақвими:

10 сентябрь, пайшанба

Андижон – Локомотив

Насаф – Қизилқум

11 сентябрь, жума

Сўғдиёна – Машъал

Бухоро – Қўқон-1912

12 сентябрь, шанба

Бунёдкор – Сурхон

Металлург – АГМК.