Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Coca-Cola Суперлига: бош ҳакам ҳам, уни қўпол равишда танқид қилган расмийлар ҳам жазоланишди
19:24 / 2021-03-16

Тўрт ўйинда мезбонлар, бир учрашувда меҳмонлар ютуғи, икки баҳсда эса дуранг кузатилди.

Мазкур турда меҳмонларнинг ғалаба қозониш ҳодисаси Тошкентда рўй берди. «Навбаҳор»нинг сафарда «Локомотив»ни «тор-мор» этгани ҳақида ёзгандик. Ҳар йили таркибининг юлдузлари кетиб қолиши одатга айланган ва бу одат мазкур мавсум бошида яна такрорланган «Насаф» жамоаси илк ўйинда «Пахтакор»дан мағлуб бўлганди. Рақибларини кетма-кет ўз майдонида қабул қилар экан, бу галгиси АГМКдан ҳам фойдалана олмади – очко йўқотди. «Қўқон-1912» ҳамда «Қизилқум» жамоалари ўртасидаги учрашувда ҳам томонлар бир очколи бўлишди, фақат бу ўйинда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди.

«Сўғдиёна»нинг ўз майдонида «Турон»ни мағлуб этиши чинакам шов-шувга сабаб бўлди. Ўйинни бошқарган Серазетдинов меҳмонлар фойдасига аниқ пенальтини белгиламагани етмагандек, мезбонлар фойдасига йўқ жойдан ўн бир метрлик жарима «ишлаб бериши» охир-оқибат бош ҳакамнинг ўзининг футболдан маълум муддатга четлатилишига сабаб бўлди. Мағлубиятдан жабр чеккан «Турон» клуби раҳбари ва бош мураббий ўйин таассуротлари ҳақида чегарадан чиққанлиги учун улар ҳам ўзларига яраша жазоланишди.

«Пахтакор»нинг «Машъал» устидан зафар қозонишига шубҳа қилмайдиганлар кўпчилик эди ва улар ҳақ бўлиб чиқишди. Фақат ҳисоб «шерлар» фойдасига йирик кўриниш олди.

Бугун турнинг сўнгги икки ўйини ўтказилди. Дастлаб «Андижон» ўз майдонида «Сурхон»ни қабул қилди. Учрашувга қизиқувчилар кўпчилик эди. Ҳатто пойтахт ОАВда хизмат қилаётган бир гуруҳ журналистларга пресс-тур ташкил этилди. Лотерея ўйналди. Ютуққа бир неча «Спарк» автомашинаси қўйилди. Ўйин ҳам шунга яраша қизиқарли, муросасиз, томошабоп ўтди. Дониёр Исмоиловнинг 14-дақиқада жаримадан киритган ажойиб голи ўйин тугашигача ўзгармади.

«Металлург» – «Бунёдкор» учрашуви 2-тур ўйинларига якун ясаб берди. Дастлабки турда, сафарда, сўнгги дақиқаларда «Сурхон»дан мағлубиятга учраган бекободликлар бу гал ўз майдонида «Бунёдкор»ни қабул қилди ва учрашувнинг бошидаёқ рақиб дарвозасини ишғол этиб, ғалаба қозонди. Ваҳоланки, бутун ўйин давомида ҳар иккала жамоа аъзолари томонидан кўплаб хавфли вазиятлар содир бўлди, лекин дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

Coca-Cola Суперлига. 2-тур.

14 март, якшанба

СЎҒДИЁНА – ТУРОН - 1:0

Жиззах. «Марказий» стадиони. 2346 томошабин

Гол: Шоҳруз Норхонов (53-пен.).

ЛОКОМОТИВ – НАВБАҲОР - 1:2

Тошкент. «Локомотив» стадиони. 5089 томошабин

Голлар: Ғуломҳайдар Ғуломов (36-пен.) - Азимжон Аҳмедов, (13-пен.), Эҳсони Паншанбе (75).

НАСАФ – АГМК - 1:1

Қарши. «Марказий» стадион. 4852 томошабин

Голлар: Ҳусаин Норчаев (7) - Элвин Фортес (84)

15 март, душанба

ҚЎҚОН-1912 – ҚИЗИЛҚУМ - 0:0

Қўқон. «Марказий» стадиони. 5011 томошабин.

ПАХТАКОР – МАШЪАЛ - 3:0

Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 1697 томошабин.

Голлар: Фарруҳ Сайфиев (9), Драган Черан (36), Сардор Рашидов (59).

16 март, сешанба

АНДИЖОН – СУРХОН - 1:0

Андижон. «Бобур Арена» стадиони. 13800 томошабин.

Гол: Дониёр Исмоилов (14).

МEТАЛЛУРГ – БУНЁДКОР – 1:0

Бекобод. «Металлург» стадиони.

Гол: Шаҳзодбек Нурматов (5).

Шу тариқа 2-турдан сўнг 6 тадан очко тўплаган «Пахтакор» ва «Сўғдиёна» жамоалари турнир жадвалида етакчилик қилишмоқда. АГМК, «Қўқон-1912» ва «Қизилқум» жамоаларида 4тадан очко бор. «Навбаҳор», «Андижон», «Бунёдкор», «Сурхон» ва «Металлург» жамоалари уч очкодан тўплашди. Биргина «Насаф» бир очкога эга. «Локомотив», «Турон» ва «Машъал» жамоаларида ҳали натижа йўқ.

Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА