Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
COBAS E 411 иммунологик анализатор юқори аниқликда таҳлил қилиш имконини бермоқда
17:53 / 2023-07-13

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Сирдарё филиалига Япония давлатидан келтирилган илғор технологиялар асосида ишлаб чиқарилган COBAS E 411 иммунологик анализатор қисқа вақтда тайёр реагентларни, автоматик тарзда, юқори аниқликда экспресс-таҳлил қилиш имконини бермоқда.

Айни вақтда бу, экспресс-таҳлилни юқори аниқликда, тўхтатмасдан бажариш имконини бериб қолмай, лаборатория ходимлари учун қулай иш услубини тақдим этмоқда. Ва шу билан бирга лаборатория ходимларининг меҳнат сарфини камайтирмоқда.  

– Ушбу иммунологик анализатор буйрак трансплантация амалиётига муҳтож, қолаверса шу турдаги амалиётни ўтказмоқчи бўлган беморларни ва шу билан бирга гепатит, одам иммунитети танқислиги (ОИТС) синдроми билан боғлиқ барча таҳлилларни қисқа вақтда аниқлаб беради, – дейди Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиали лаборанти Зарина Назарова. – Асосийси, беморлар ва уларнинг яқинлари ушбу турдаги таҳлил натижалари учун пойтахтдаги давлат ва хусусий клиникаларга вақт ва ортиқча маблағ сарфлаб боришининг олдини олади. Мазкур аппарат соатига 88 таҳлил, анемия, суяк метаболизми, саратон, гармонлар ва юқумли касалликлар, юрак маркерлари, шу жумладан 65 дан ортиқ турдаги тестларни ўтказиб, қон қуйқаларини аниқлайди. Бу эса Республика шошилинч тиббиёт ёрдам илмий маркази Сирдарё филиалига тез ва шошилинч келтирилган беморларга аниқ ташхис қуйиш, шунга қараб даволаш профилактика ишларини олиб боришда қўл келмоқда.  

Шуҳрат Суяров, ЎзА.