CO – corona, VI – virus, D – disease, 19 эса, 2019 деганидир
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти янги коронавирус туфайли келиб чиққан касалликни пневмония деб аташ нотўғри эканини айтишмоқда.
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти янги коронавирус туфайли келиб чиққан касалликни пневмония деб аташ нотўғри эканини айтишмоқда.
Ташкилотдан маълум қилинишича, унинг қандай аталиши ҳали муҳокама босқичида турибди, гап “2019 йил коронавирус хасталиги” ҳақида бормоқда.
“Уни пневмония, деб аташ нотўғри, аммо ўткир респираторли деб ҳам бўлмайди. Бу ҳақда баҳслар ҳали давом этмоқда”, деди ЖСТ расмий вакили Тарик Язаревич ТАСС ахборот агентлигига берган интервьюсида.
Ўтган чоршанба куни ЖСТ бош директори Тедрос Адан Гебрейесус Женевада ўтказилган брифингда янги касалликнинг классификацияси COVID-19, деб қайд этилганини айтган эди. Булар: CO — corona, VI — virus, D — disease, 19 эса, 2019 деганидир.