Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
CNN: АҚШ Россияга қарши жорий этилган санкциялардан хавотирда
18:38 / 2022-01-09

АҚШ расмийлари Россияга қарши санкция жорий этилиши Ғарб давлатлари учун салбий оқибатга олиб келишидан хавотирда эканини маълум қилди.

CNN нашри хабар беришича, АҚШ маъмурияти томонидан ўтказилган иккита таҳлил натижасида “Газпром” компанияси ва Россия Марказий банкига нисбатан жорий қилинган санкция жаҳон иқтисодиётига зарар етказиши аниқланган.

– Мазкур чекловлар газ нархи ошишига олиб келиши мумкин. Қолаверса, Россия-Европа савдо ва сармоявий муносабати бузилиши ҳам турган гап, – дейилади хабарда.

Шундай экан, Вашингтоннинг Россияга қарши санкцияси АҚШ ва иттифоқчилар иқтисодига жиддий салбий таъсир кўрсатиши ҳақиқатдан йироқ эмас. Буни АҚШ томони ҳам истисно қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, 5 январь куни Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги молия университети, давлат молия департаменти, молия сиёсати маркази директори Вадим Понкратов 2022 йил Россияга нисбатан санкция босими янада кучайиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.