Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Cирдарёда ижтимоий кўмакка мухтож оилаларга мевали дарахт кўчатлари экиб берилмоқда
17:54 / 2021-11-22

Сирдарё вилояти Сирдарё туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш, яшил майдонларни кўпайтириш, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш орқали янги боғларни барпо этишдаги хайрли ишлар жадал олиб борилмоқда.

Туманда ушбу лойиҳа доирасида ҳудуд иқлим шароитига мос бўлган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.

Тумандаги барча маҳаллаларга Фарғона вилоятининг Қува туманидан келтирилган 10 мингдан зиёд мевали дарахт кўчатлари тарқатилди. Барча маҳаллаларда кўнгилли ёшлардан иборат "Ёш мададкорлар" гуруҳлари ташкил этилиб, улар томонидан "Темир дафтари" рўйхатида турувчи, кўмакка мухтож ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг томорқаларига мевали, жумладан, олма, олча, олхўри, бодом, ёнғоқ, беҳи дарахтларининг кўчатлари ҳашар йўли билан экиб берилмоқда.

Сирдарё туманида "Яшил макон" лойиҳаси давом этмоқда.

 

Ш.Суяров, Ф.Тошматов (сурат), ЎзА