Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти унга аъзо мамлакатлар иқтисоди ривожига катта ҳисса қўшмоқда. Маълумки, шу йилнинг 17-18 июль кунлари Циндаодаги ЭКСПО марказда кўргазма очилади. Бу воқеа арафасида журналистлар учун кўргазмалар марказига медиа-тур ташкил этилди.
– Кўргазма “Буюк ипак йўли” бизни бирлаштирса, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ўзаро манфаатлар сари етаклайди” шиори остида ўтади, – дейди ЭКСПО маъмурлари. – Унда ҳар бир аъзо давлат учун ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларини намойиш этишига алоҳида жой ажратилган.

Кўргазмалар зали етти япроқ гул мисолидаги ўзига хос меъморий ечимга эга бинода бўлиб ўтади.

Циндаодаги ЭКСПО кўргазмалар залида энг ҳашаматли, катта майдон Ўзбекистон учун ажратилган. Мана ҳозир биз унинг кириш йўлагида турибмиз. Ўзбекистон павильионини буюк бобомиз Амир Темур ҳазратлари ҳайкаллари қўйилган зал очиб беради.

Дастлаб Янги Ўзбекистондаги ислоҳотлар натижалари, эришилган ютуқлари ҳақида маълумотлар тақдим этилади. Кейин эса юртимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан намуналар намойиш этилади. Улар орасида тўқимачилик маҳсулотлари ҳам бор. Чунки, табиий пахта ва ипак толаси, ундан тўқилган матолар Ўзбекистон экспортида салмоқли ўрин тутади. Кўргазмада озиқ-овқат маҳсулотларини кенг ассортименти намойиш этилади. Тошкент чинниси яна халқаро миқёсда эътибор қозоняпти. Уларга ҳам алоҳида жой ажратилган.

Хуллас, Ўзбекистон павильиони эътиборга лойиқ тарзда ҳозирланмоқда. Ҳали яна бу ерга кўплаб соҳа маҳсулотлари қўйилади.
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар журналистлари бу нуфузли халқаро ташкилотнинг Хитой раислик давридаги фаолияти билан ҳам танишдилар.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/CJkzSsv0E_Q?si=8F4iOdYDqzG1qTRU" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳаммаджон Обидов,
Элёр Олимов,ЎзА
Циндао, Хитой