Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Циндао шаҳри делегацияси билан учрашув
19:15 / 2022-11-04

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Владимир Норов Хитойнинг Циндао шаҳри вице-мери Лю Цзяньцзюнни қабул қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Хитой муносабатини, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди. Циндао шаҳридаги "Хитой – ШҲТ" пилот зонаси ва Самарқанд шаҳридаги "Ўзбекистон – ШҲТ" саноат ҳудуди ўртасида алоқани йўлга қўйишга келишилди. Турли соҳаларда ҳар томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, жумладан, ХХР раиси Си Цзиньпиннинг 2022 йил сентябрь ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи якунида эришилган келишувларни амалга ошириш истиқболи кўриб чиқилди. Ўзаро муносабатда минтақалараро ҳамкорлик алоҳида ўрин тутиши, Циндао юртимиз шаҳарлари билан алоқани қўллаб-қувватлашга тайёрлиги таъкидланди.

Учрашув давомида В.Норовга 2019-2021 йилларда ШҲТ Бош котиби лавозимида ишлаган даврида "Хитой – ШҲТ" пилот зонасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун "Циндао шаҳри фахрий фуқароси" унвони берилгани тўғрисидаги гувоҳнома топширилди.

[gallery-9439]

С.Раҳимов, А.Мамадаминов (сурат), ЎзА