Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чжан Мин: ШҲТ мамлакатлари ўртасида ўзаро бир-бирини тушуниш даражаси юқори
14:46 / 2023-01-05

Дунёда рўй бераётган ўзгаришлар ва инқирозлар фонида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ўзаро ҳамжиҳатликни юқори даражада сақлаб келмоқда, деди ШҲТ Бош котиби Чжан Мин “РИА Новости” агентлигига берган интервьюсида.

"Ўтган 2022 йил оғир ва ниҳоятда мураккаб бўлди. Шу билан бирга у муаммоларни имкониятларга айлантириш ва янги тараққиётга эришиш йили бўлди. Йил давомида дунёдаги геосиёсий вазият мураккаб ва чуқур ўзгаришларни бошдан кечирди. Халқаро сиёсат, иқтисодиёт, хавфсизлик ва тартиб бир нечта инқирозларга дуч келди", деди ташкилот бош котиби.

“Бундай вазиятга дуч келган ШҲТга аъзо давлатлар ўзаро ҳамжиҳатликни юқори даражада сақлаб, қийинчиликларни тўғри баҳолаб, бир-бирларига интилишаётгани маълум даражада қувонарли”, дея қўшимча қилди у.

Унинг сўзларига кўра, барча томонлар ташқи дунё қанчалик мураккаб ва шафқатсиз бўлсада, ШҲТнинг барқарор ривожланиши манфаатларини биргаликда ҳимоя қилиш учун “катта оила” доирасида бирдамлик ва ўзаро ҳамжиҳатликни сақлашга интилади.

 

ЎзА