Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чжан Мин: Форум ШҲТни янги даврда ривожлантиришга хизмат қилади
16:33 / 2024-06-05

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг “Янги шароитда ШҲТнинг роли: умумий хавфизлик, барқарорлик ва фаровонлик йўлидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш” форуми йиғилишида сўзга чиққан Бош котиб Чжан Мин тузилма эришган ютуқларга алоҳида эътибор қаратди.

Қайд этилганидек, “ШҲТ 20 йилдан ортиқ ривожланиш даврида давлат раҳбарлари учрашувларининг минтақавий механизмидан йирик, кенг қамровли халқаро ташкилотга айланди”.

Чжан Мин “катта оила”нинг аъзолари сафи кенгайиб бораётганини ҳам таъкидлади:

– Кейинги ой Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитда Беларуснинг ШҲТга қўшилиши тўғрисида қарор қабул қилинади ва шу тариқа тузилмага аъзо давлатлар сони ўнлик маррадан ўтади, – деди Бош котиб.

Ташкилот доирасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ҳақида гапираркан, нотиқ сиёсат, дипломатия, тинчлик, тараққиёт, хавфсизлик каби устувор вазифалар қатори туризм, спорт, чиқиндини қайта ишлаш каби кундалик турмушимизга яқин соҳалар ҳам аъзо давлатлар диққати марказида эканига урғу берди.

– Эришилган натижалар “Шанхай руҳи” умумий манфаатимизга, ташкилотнинг тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, барқарор ривожланишни таъминлашга қаратилган асл мақсадларига мос келишини исботламоқда, – деди у.

ШҲТ Форуми фаолиятига алоҳида тўхталган тузилма раҳбари Тошкент анжуманида янги даврдаги тараққиёт учун амалий ва узоқ муддатли, ўта муҳим аҳамиятга эга долзарб мавзулар муҳокама қилинаётганига эътибор қаратди.

ЎзА