Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чжан Мин бошчилигидаги делегация вакиллари сайлов участкаларига баҳо берди
19:13 / 2023-07-09

Бугун Марказий сайлов комиссиясида навбатдаги муҳим тадбир — Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Чжан Мин бошчилигидаги делегация аъзолари билан ҳам учрашув бўлиб ўтди.

Бош котиб мамлакат келажагини белгилаб берувчи ушбу сиёсий воқеа ШҲТ билан ҳамкорликни ривожлантириш каби муҳим масалаларда аҳамият касб этишини таъкидлади.  

– Сайлов тарихда қолади, бу гал ҳам кўплаб мамлакатлардан, жумладан, ШҲТга аъзо давлатлардан халқаро кузатувчилар келишган, жараённи тўғридан-тўғри кузатиб бормоқда. Ўйлайманки, ШҲТ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар, хусусан, илм-фан, таълим соҳаларидаги шериклик янада тараққиёт этади, – деди Ч.Мин.  

Бош котиб делегация вакиллари иштирокида кутган, тайёргарлик кўрилган эмас, балки кутмаган сайлов участкасига тўсатдан кириб борганини, аммо барчаси рисоладагидек яхши, шаффоф ва очиқлик билан ўтаётганинг гувоҳи бўлганини алоҳида таъкидлади.  

– Мени руҳлантирган нарса шуки, сайловга келувчи фуқаролар кети узилмаяпти, қолаверса, улар оилавий овоз беришга қарор қилмоқда. Буни, албатта, ўзбекистонликлар ўзи, фарзандлари тақдирига ўта эътиборли ва келажагини белгилашга бўлган оқилона ҳаракати деб биламан, – дейди ШҲТ бош котиби.  

ЎзА муҳбири Беҳруз Худойбердиев ёзиб олди