Чувалчангдан ҳам даромад топса бўлади
Бухоро вилояти Қоровулбозор туманининг “Бўзачи” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган ёш тадбиркор Фирдавс Самадов жорий йил февраль ойида 1 кв жойда 3 миллион сўм эвазига Калифорния чувалчангини боқиб, қисқа муддат ичида 30 миллиондан ортиқ даромад қилишга эришди.
Фирдавс ҳозирги кунда 150 квадрат майдонда Калифорния чувалчанглари орқали биогумус тайёрламоқда.


– Тадбиркорлик фаолиятим орқали оиламга қўшимча даромад келтиряпман, – дейди ёш тадбиркор. – Декабрь ойида 150 кв майдондаги биогумус тайёр ҳолга келади. Ҳар бир килограммини ўртача 1 минг 500 сўмдан сотаман. Бундан ташқари, Калифорния қизил чувалчангларини ҳар бир квадрати 3 миллион сўмдан сотилганда 300 миллион сўмдан ортиқ даромад қилишни режалаштиряпман.
Зариф Комилов, ЎзА