ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманганда “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсум умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича вилоят босқичи ғолиблари аниқланди.
Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган “Баркамол авлод” спорт мажмуасида старт берилган мусобақада шаҳар ва туман босқичида сараланган иштирокчилар беллашди.
[gallery-14309]
Таъкидлаш керак, мусобақа бошланганидан буён беллашувларга 1456 та ўқувчи қамраб олинган бўлиб, уларнинг 28 нафари вилоят босқичида қатнашиш имкониятини қўлга киритди.
Якуний натижаларга кўра ўғил болалар баҳсида Чуст тумани вакили Камрон Каримов ғолиб бўлди. Қизлар ўртасида ҳам биринчи ўрин чустлик Мухлиса Азимовага насиб этди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА