Чустга шаҳар мақомини бериш ҳақидаги таклиф маъқулланди
Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят тожик миллий маданий маркази раиси, Нуронийлар Кенгаши фаоли Абдусаттор Ғафуров Чуст туманининг салоҳияти катта эканини айтиб, туман марказига шаҳар мақомини беришни таклиф этди.
Президент Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга ушбу таклифни ўрганиб, бир ой ичида хулоса бериш бўйича топшириқ берди.
Маълумот ўрнида, 2,5 минг йиллик тарихга эга Чустда бугунги кунда 269 мингдан зиёд аҳоли яшайди.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА