Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чустдаги қадимий масжид
10:57 / 2021-02-09

Наманган вилояти Чуст тумани Оғасарой қишлоғидаги жоме масжиди 1901 йилда йирик чорвадор-савдогар Мулла Мирзабой ташаббуси билан қурилган.

Совет даврида масжиднинг бир қисмидан колхоз боғчаси ва бир қисми Шон-шуҳрат музейи сифатида фойдаланилган. 1992 йилда хароб ҳолга келиб қолган масжид аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қисман таъмирланиб, яна ўз вазифасини ўтай бошлаган. 2007-2008 йилларда аҳоли саъй-ҳаракатлари билан қайтадан капитал таъмирланган.

Ҳозирги кунда масжид тарихий қиймати сақланган ҳолда янгиланиб, унинг ёрдамчи хоналари маҳалла кутубхонаси ва музейига айлантирилган.

[gallery-1073]

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА