Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чустда Рамазон ойи муносабати билан арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркалари ташкил этилди
16:12 / 2026-02-18

ФОТОРЕПОРТАЖ

Рамазон ойи муносабати билан Наманган вилояти Чуст туманида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари бозорида барқарор муҳитни таъминлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Махсус савдо нуқталарида асосий истеъмол товарлари аҳоли учун қулай шартларда таклиф этилмоқда. Айниқса, ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларнинг узлуксиз етказиб берилиши ва сунъий нарх ошишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

[gallery-27726]

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар нафақат аҳолининг кундалик эҳтиёжини қондириш, балки Рамазон ойида ҳамжиҳатлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш тамойилларини амалда намоён этишга ҳам замин яратмоқда.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган (сурат), ЎзА фотомухбири