Чустда маҳалла учун янги бино қурилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Чуст туманида “Янги боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғини учун янги маъмурий бино фойдаланишга топширилди.
Қисқа муддатда барпо этилган мазкур иншоотда фуқароларни қабул қилиш ва маҳалла ходимларининг самарали фаолият юритиши учун зарур шароитлар яратилган.
Очилиш маросимида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этиб, маҳаллаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш аҳолига яқин ва сифатли хизмат кўрсатишда муҳим омил эканини таъкидлади.
[gallery-27665]
Тадбир давомида маҳалла фаоллари билан мулоқот ўтказилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА