Чустда катта кўза топилди
Наманган вилояти Чуст туманида жойлашган, тарихи узоқ минг йилларга бориб тақаладиган, бронза даврига оид “Бибиона” ёдгорлигида илмий тадқиқот ишлари давомида милоддан аввалги Х асрга тегишли катта кўза топилди.
Айни кунларда археологик ёдгорликда мазкур янги нодир топилмани ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Фанлар академияси миллий археология маркази илмий ходимлари – тарих фанлари номзоди Сергей Баратов, катта илмий ходимлар Исломжон Бекмирзаев ва Абдулбоситхон Нажмиддинов, шунингдек, Наманган давлат университетининг археология йўналиши профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирокида илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.


Оқилхон Дадабоев, ЎзА.