ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Чуст туманида “Ҳунармандлар шаҳарчаси” ҳамда унинг атрофида инфратузилма, усталар учун ишлаб чиқариш хоналари, савдо майдончалари, кўргазма павильонлари ҳамда хизмат кўрсатиш масканлари барпо этилиши режалаштирилган.
Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов бажарилаётган ишлар сифати билан яқиндан танишди. Масъулларга қурилиш жараёнларини янада жадаллаштириш юзасидан кўрсатмалар берди.
[gallery-26516]
Жараёнда “Ақлли шаҳар” концепцияси бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, ушбу йўналишдаги ишлар юзасидан тайёрланган лойиҳа кўриб чиқилди. Вилоят раҳбари уни янада такомиллаштириш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.
Ишчи гуруҳ шунингдек, туманнинг Қайирма маҳалласида ички кўчаларга асфальт ётқизиш ишларининг боришини кўздан кечирди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА