ФОТОРЕПОРТАЖ
Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти - GIZ вакиллари Наманган вилояти Чуст шаҳрига ташриф буюрди.
Маълумки, Чуст - Марказий Осиёнинг энг қадимги аҳоли манзилларидан. Бу масканнинг ҳунармандчилик тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Чуст пичоғи, дўпписи ва ошини билмаган инсон бўлмаса керак. Айнан ушбу уч омил Чустнинг туризм драйвери вазифасини бажаради.
Халқаро ташкилот вакиллари туризмни ривожлантириш бўйича Чустда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди ҳамда сулолавий пичоқчи усталар хонадони ва устахонасида бўлди.
- Чустнинг туризм салоҳияти, қадим ҳунармандчилик тарихини юзага чиқарувчи брендинг лойиҳаси устида ишлаяпмиз, - дейди Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти - GIZ раҳбари Беате Шорайт хоним. - Бу орқали бутун вилоят туризм имкониятлари янада кенгаяди. Шунингдек, Чуст ва Золинген шаҳарларини биродарлаштириш масаласи кўриляпти. Бу борада “TourismLab” маркази ва Ахсикент дирекцияси билан дастлабки ишларимиз бошланган.
[gallery-13074]
Ташриф якунида ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар юзасидан келишиб олинди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА