Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чуст ва Поп туманида 10 минг аҳоли учун “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилишига старт берилади
14:01 / 2024-03-26

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда шаҳар ва маҳалла инфратузилмасини яхшилаш масалалари муҳокама қилинар экан, аҳоли зичлиги катта бўлган Наманган вилоятида уй-жой қуриш ишларини кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.

Икки йил олдин 1 минг 203 гектарда 200 минг аҳоли учун “Янги Наманган” шаҳри қурилиши бошланган. Жорий босқичда 20 минг хонадонли турар жой, IT-парк, меҳмонхона, бизнес маркази, шунингдек 68 гектарда “Янги Ўзбекистон боғи” қурилиши бошланади.  

Шунингдек, Чуст ва Поп туманида 10 минг аҳоли учун “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилишига старт берилади.  

ЎзА