Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чуст тумани аҳолиси ўз вақтида суюлтирилган газ билан таъминланмоқда
07:03 / 2022-12-21

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилоятининг Чуст туманида 34 ярим минг нафардан ортиқ истеъмолчи суюлтирилган газдан фойдаланади. Уларга махсус маиший газ баллон ташийдиган 7 та автотранспорт воситаси орқали суюқ газ етказилади. Суюлтирилган газ ташийдиган ҳар бир автотранспорт “айланма” кўринишда 110 та маиший газ баллон билан таъминланган.  

[gallery-10026]

Истеъмолчиларга ойма-ой, белгиланган режа асосида суюқ газ етказиляпти. Бугун ҳам туманнинг Янгиобод маҳалласи аҳолисига режага асосан хизмат кўрсатилди. Бу ерда 302 нафар истеъмолчи мавжуд бўлиб, уларда 326 дона маиший газ баллонлари бор, шундан 280 донаси “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали томонидан фойдаланиш учун берилган. Барча истеъмолчилар тўлиқ ID карта билан таъминланган. Мазкур маҳаллага йил бошидан буён 47,1 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.

Таъкидлаш жоиз, жорий йил бошидан буён туман аҳолиси 5418 тонна суюлтирилган газ билан таъминланган бўлса, декабр ойи якунига қадар тумандаги истеъмолчиларга 503 тонна 700 кг суюлтирилган газ етказиб берилиши кўзда тутилган.

 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА