French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Чуқурсой” божхона постида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди
17:10 / 2021-08-06

Юртимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Божхона органлари томонидан ҳам тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда тадбиркорларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиб, уларга амалий ёрдам кўрсатилиши борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.  

Айни шу мақсадда, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Очиқ мулоқотда бошқарма бошлиғи Т.Саидов, Ташкилий назорат ва таҳлил бўлими бошлиғи Ж.Ибодуллаев, божхона пости бошлиғи Ж.Якубов, божхона пости бошлиғи ўринбосари Т.Абдировлар иштирок этишди.  

Мулоқотлар давомида тадбиркорлик субъектларини божхона расмийлаштируви жараёнида юзага келаётган муаммолари тингланиб, улар томонидан билдирилган мурожаатларга атрофлича жавоблар берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар бўйича мутасадди бўлимларга топшириқлар берилди.  

Бу каби юзма-юз дўстона мулоқотлар тадбиркорларнинг мурожаатларига ўз вақтида ечим топишига, ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштиришга, қолаверса соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшади.  

 Тошкент шаҳар божхона бошқармаси 

Ахборот хизмати