Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чунцинда “Хитой – ШҲТ” форуми ва “Smart China Expo 2021” кўргазмаси ўтказилмоқда
13:20 / 2021-08-24

Хитойнинг Чунцин шаҳрида 23 август куни рақамли иқтисодиёт бўйича “Хитой – ШҲТ” форуми ва “Smart China Expo 2021” кўргазмаси (SCE 2021)нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросим ва форум офлайн шаклида, кўргазма билан бирга ўтди. Онлайн намойиш эса SCEнинг расмий сайтида эълон қилинди.

ХХР Раиси Си Цзиньпин 23-25 август кунлари бўлиб ўтаётган “Хитой –ШҲТ” форуми ва “Smart China Expo 2021” кўргазмаси вакилларига табрик йўллади. Тадбирлар ресурслар алмашинуви, интеллектуал саноатда режалаштириш ва интеграция бўйича умумий платформа вазифасини ўтайди.  

Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва умумий фаровонликка кўмаклашишга бағишланган “Хитой – ШҲТ” форуми ҳамкорлик лойиҳаларини имзолаш маросими, йиғилишлар, мавзуга оид намойишларни ўз ичига олади. Уларда ШҲТга аъзо мамлакатлар, хусусан, Хитой ҳам иштирок этмоқда.  

ШҲТ Бош котиби Владимир Норовнинг қайд этишича, Хитойнинг рақамли иқтисодиёт ва трансчегаравий электрон савдо соҳасидаги тажрибаси ШҲТ мамлакатлари учун ажойиб андоза ҳисобланади.  

Беларусь Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Николай Снопков очилиш маросимида сўзга чиқди. Унинг сўзларига кўра, ушбу форум минтақавий ҳамкорлик учун янги имкониятларни тадқиқ этади.  

Тьюринг мукофоти совриндори Жон Хеннесси “SCE 2021” кўргазмасининг тантанали очилишини якунлаб, ушбу форум янги марралар сари етаклашини қайд этди.

COVID-19 тарқалганидан буён рақамли иқтисодиёт иқтисодий-ижтимоий тикланишга ёрдам берган ҳолда, касалликни бартараф этиш ва назорат қилишда муҳим роль ўйнамоқда. Натижада рақамли технологияларга ўтиш асосий мақсадга айланди ва Чунцин бу соҳани ривожлантиришда давом этмоқда.  

Сингапур алоқа ва ахборотлаштириш вазири ҳамда ички ишлар бўйича иккинчи вазир Жозефина Тео онлайн очилиш маросимида иштирокчиларга мурожаат қилди. У технологиялар Чунцин алоқа ташаббусининг тўртта асосий секторларидан бири ҳамда замонавий алоқа ва хизматларнинг муҳим омили эканини қайд этди.  

“Хитой – ШҲТ” форуми рақамли иқтисодиёт ва сунъий интеллект каби соҳаларда Чунцин ва ШҲТ мамлакатлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун кенг майдон ташкил этишга қаратилган.  

“SCE 2021” “Ақлли технологиялар: иқтисодиёт имкониятларини кенгайтириш ва ҳаётни бойитиш” мавзуси бўйича ишини давом эттирмоқда, унинг доирасида 6 та форум, 5 та танлов, 100 дан ортиқ тадбирлар ўтказмоқда. Ушбу тадбирларда 31 мамлакатдан онлайн ва офлайн режимда 610 дан зиёд корхона иштирок этмоқда.  

Иқтисодиёт ва савдо бўйича чуқур ҳамкорлик ва алмашинувларда “Бир макон, бир йўл” бўйида жойлашган мамлакатлар, халқаро  ташкилотлар, туташ шаҳарлар ва тармоқдаги етакчи корхоналар иштирок этади.  

Бундан ташқари, 70 минг квадрат метр майдонни эгаллаган кўргазма технологиялар ва интеллектуал саноат соҳасидаги сўнгги ютуқларни тақдим этиш учун ўзига хос майдон вазифасини ҳам ўтайди.  

Онлайн-кўргазма платформаси қумли столнинг ўзига хос рақамли андозаси бўлиб, у интеллектуал технологияларни ривожлантириш соҳасидаги ажойиб ютуқларни намойиш этадиган муайян сценарийларга асосланган турли тадбирларни ўз ичига олган.  

 

Қўшимча маълумот учун қуйидаги ҳаволага ўтишингиз мумкин:

https://www.ichongqing.info/special/smart-china-expo-2021/,
ва  https://www.ichongqing.info/special/2021sco/

 

Боғланиш учун вакил: Цао Сянъи/Cao Xiangyi

Телефон: 0086-18623565606

Э-почта манзили: caoxy@ichongqing.info