Чойхонада табиий газдан ўғринча фойдаланиб, тизимга 1 миллиард 324 миллион сўмлик зарар етказилди
Фарғона шаҳридаги “М.К.” оилавий корхонасига қарашли чойхонада табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келингани аниқланди. Бу ҳақда "Ўзэнергоинспекция" ахборот хизмати маълум қилди.
Тадбирда маълум бўлишича, “М.К.” оилавий корхонасига қарашли чойхонада ўзбошимчалик билан газ тармоғига уланилган ва табиий газдан ўғринча фойдаланиб келинган. Дастлабки ҳисоб-китоблар бўйича, бу зарар 1 миллиард 324 миллион сўмни ташкил этмоқда.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА