French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Чойбаргдан аяманг” китобининг тақдимоти
18:00 / 2022-10-10

Ҳамкорларимиз саҳифаларида

Исроил-Озарбайжон ассоциацияси Леонид Лифланднинг “Чойбаргдан аяманг” китобини нашр этди, деб хабар берди “Trend” нашри.

Муаллиф Озарбайжон ва умуман, Кавказ минтақаси ҳақида турли маълумотлар келтирган, чой саноати учун хом ашё захираси яратиш жараёнини кузатган, истеъмол маданиятига оид турли жиҳатларни келтирган. Китоб бошқа турдаги нашрлардан муаллиф, таниқли коллекциячи ва чой тарихи бўйича тадқиқотчи Леонид Лифланднинг Озарбайжонда яшовчи яҳудий жамияти тарихининг ўзига хос хусусиятларига яқиндан кизикиши билан ажралиб туради.

Нашрда иллюстратив тасвир, архив, музей, корпоратив ва шахсий коллекция, жумладан, муаллиф коллекцияси материалларидан кенг фойдаланилган.

Давомли суратлар ўқувчига чой плантациясини томоша қилиш, қадимий Бокунинг бир қисмини кўриш, Озарбайжон чойхонасининг меҳмондўст муҳитига шўнғиш имконини беради. 1950 йилгача ишлаб чиқарилган чой турлари, қадоқлаш ва реклама намуналари, шубҳасиз, кўпчиликда қизиқиш уйғотади. Эътиборлиси, аксарият факт ва маълумотлар илгари нашр этилмаган. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган асар нафақат мутахассислар, балки барча чой ишқибозлари учун фойдали.

“Чойбаргдан аяманг” ибораси қадимий латифа билан боғлиқ. Озарбайжонда чой ичиш билан боғлиқ асосий хусусиятлардан бири аччиққина чой дамлаш анъанасини тўлиқ акс эттиради. Бу диёрда ҳар қандай тадбир чой билан бошланиб чой билан тугайди.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА