Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Човушўғли Мариуполда гуманитар йўлак очиш таклифини илгари сурди
12:52 / 2022-03-14

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлининг таъкидлашича, у Анталияда бўлиб ўтган Россия ва Украина ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров билан Дмитрий Кулеба ўртасидаги учрашувда Мариуполда гуманитар йўлак очиш таклифини илгари сурган.

"Мен гуманитар йўлак очиш масаласини кўтардим. Бироқ таассуфки, томонлар ушбу масалада бир тўхтамга кела олмаяпти", – деди Чавушоғли якшанба куни ўтказган матбуот анжуманида.

У шунингдек, Туркия президенти Россия президенти билан билан телефон орқали суҳбатлашганда Владимир Путин Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашишга қарши эмаслигини билдирганини ҳам айтиб ўтди.

"Биз икки президент учрашувини ташкил қилиш учун ҳаракат қилмоқдамиз. Уруш бошланишидан аввал ҳам бизда шундай интилиш бор эди. Путин бизнинг президент билан телефон орқали суҳбатлашганда бундай учрашувга қарши эмаслигини билдирди. Украина томони ҳам тайёр", – деди Туркия ташқи ишлар вазири.