Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Чотқол” ва “Оқтоғ-Томди” қўриқхоналари қўриқланма зоналари кенгаяди
19:12 / 2025-03-16

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Чотқол” давлат биосфера ва “Оқтоғ-Томди” давлат қўриқхоналарининг қўриқланма зоналарини белгилаш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Тошкент, Наманган ва Навоий вилоятлари ҳокимликларининг “Чотқол” давлат биосфера қўриқхонасига туташ 32 859,89 гектар ҳамда “Оқтоғ-Томди” давлат қўриқхонасига туташ 28 500,0 гектар ҳудуд уларнинг қўрикланма зоналари этиб белгиланди. 

Қарор билан: 

“Чотқол” давлат биосфера қўриқхонасининг қўриқланма зонаси майдони;

“Оқтоғ-Томди” давлат қўриқхонасининг қўрикланма зонаси майдони тасдиқланди. 

Қарорга кўра, қўриқхоналарнинг қўрикланма зонасидаги ерлар ушбу зоналарда жойлашган ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар ихтиёрида қўриқланма зона режимига риоя этиш шарти билан қолади. 

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бир ой муддатда “Чотқол” давлат биосфера ва “Оқтоғ - Томди” давлат қўриқхоналарининг қўриқланма зоналари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаши ҳужжатда белгилаб қўйилган. 

ЎзА