Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чоштепада янги боғча ишга тушди
10:38 / 2024-02-06

Бугун юртимизнинг барча ҳудудларида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, янги ижтимоий объектлар қад ростламоқда.

Чекка ҳудудларда ҳам “Обод маҳалла” дастури асосида олиб борилаётган ишлар, қишлоқ ва маҳаллаларда яратилаётган қулай шароитларни кўриб кўзингиз қувнайди.

Ана шундай бунёдкорлик ишларидан бирини Ургут туманининг олис чегара ҳудудида жойлашган Чоштепа маҳалласида кўриш мумкин.  

Маҳалла ҳудудида “Обод маҳалла” дастури доирасида 60 ўринли 74-сонли мактабгача таълим ташкилоти қуриб битказилди.  

Бугун ана шу ДМТТ фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида туман ҳокими Ботир Жабборов, туман секторлари раҳбарлари, масъул ташкилотлар масъуллари, маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Б.Жабборов барчани янги МТТ ишга тушгани билан қутлар экан, 74-сонли ДМТТнинг рамзий калитини маҳалла аҳлига топширди.

Маросимда боғча қурилишида иштирок этган ташкилотларнинг моҳир қурувчиларига эсдалик совғалари берилди.

Н.Мардонов, ЎзА мухбири