Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чорвачиликда қишловни беталафот ўтказиш учун қандай чоралар кўрилди?
10:29 / 2023-12-14

Бу борада амалга оширилаётган ишлар хусусида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси қуйидагиларни маълум қилди.

Бугунги кунда барча тоифа хўжаликларидаги 13,6 миллион бош қорамол, 23,3 миллион бош қўй ва эчки, 91,2 миллион бош парранда ва 257 минг бошдан ортиқ отларни қишловдан беталафот олиб чиқиш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Республикамиз бўйича 13 минг 189 та, шундан 8 минг 174 та қорамолчилик, 3 минг 468 та қўйчилик, 1 минг 189 та паррандачилик 208 та отчилик ва туячилик субъектларидаги  17 мингта чорвачилик бинолари ва 6 мингта озуқа цехлари тўлиқ қишловга тайёрланган.

Чорва молларига қишлов даври учун тайёрланган 24 миллион 500 минг тонна дағал хашак, 906 минг тонна беда пичани, 10 миллион тонна силос ва сенаж тайёрланиб, 6 минг 200 га яқин озуқа цехларининг доимий ишлаши йўлга қўйилган.

Жойларда ташкил этилган 1570 та ем сотиш шохобчалари орқали аҳоли ва чорвачилик хўжаликларидаги чорва моллари учун қишлов даврида жами 381 минг тонна кучли озуқа, шу жумладан 11 минг 320 тонна омухта ем, 130 минг тонна шрот, 90 минг тонна шелуха маҳсулотлари етказиб берилди.

Шунингдек, чўпон оилаларига 2 минг 700 тонна ун ва ун маҳсулоти, 530 тонна ўсимлик ёғи, 2 минг 100 тонна картошка, 2 минг 300 тонна пиёз ҳамда 1 минг 100 тонна бошқа маҳсулотлар тарқатилди.

Чорвачилик хўжаликларига қўшимча 17 минг 540 нафар ишчи кучи, 7 минг 500 та транспорт воситалари, 2 минг 100 тонна дизель ёнилғиси ва 1 минг 100 тонна автобензин етказиб берилди.

 

Икром Аввалбоев,

ЎзА