English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чорвачилик хўжаликларига импорт учун субсидия ажратилади (+видео)
22:08 / 2024-01-31

Вазирлар Маҳкамасининг“ Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, чорвачилик хўжаликларига 2025 йил 31 декабргача давлат томонидан хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 млн. сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм миқдорида берилади.

Субсидия олувчи хорижий давлатдан наслдор қорамолни олиб келгандан сўнг туман комиссиясига субсидия олиш учун “Агросубсидия” АТ орқали мурожаат қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

- хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкининг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

- хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкини сотиб олиш бўйича тузилган олди-сотди шартномаси ва тўлов топшириқномаси нусхаси;

- божхона юк декларацияси нусхаси;

- хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкиларнинг электрон идентификация базага киритилганлиги.

Субсидия олувчининг аризасини кўриб чиқиш учун тўловлар ундирилмайди.

Субсидия маблағи субсидия олувчининг тижорат банкидаги асосий ҳисоб варағига ўтказиб берилади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/wUdL62b34ks" title="Chorvachilik xoʻjaliklariga import uchun subsidiya ajratiladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Марҳабо Мадаминова, Аслиддин Алижонов (видео), ЎзА