Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чорвачилик хўжаликларига 906 миллион сўм субсидия ажратилди
11:50 / 2021-10-04

Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Ахборот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 3 мартдаги қарорига мувофиқ чорвачилик хўжаликларига ўз хўжаликларида етиштириб реализация қилган гўшт, сут, тухум, парранда гўшти ва интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқлари учун давлат бюджетидан субсидия ажратилиши белгилаб қўйилган эди.

Ушбу қарор ижроси доирасида қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган 38 та чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига ўз хўжаликларида етиштириб, реализация қилган чорва маҳсулотларига 906 млн сўм субсидия ажратилди.

Шундан, 6 та хўжаликка 31 минг 985 кг гўшт учун 64 млн. сўм, 14 та хўжаликка 1 596 тонна сут учун 319 млн. сўм, 4 та хўжаликка 132 минг 275 кг парранда гўшти учун 132 млн. сўм, 14 та хўжаликка 7 млн 817 минг дона тухум учун 390 млн. сўм субсидия берилган.

Икром Аввалбоев, ЎзА