Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чорвачилик тармоғига Жаҳон Банкининг 300 миллион доллар имтиёзли кредити ажратилади
13:15 / 2022-10-01

Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов ва Жаҳон банкининг Европа ва Осиё минтақаси қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат масалалари бўйича бўлими раҳбари Фрауке Юнгблут ўртасида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.

Қайд этилдики, Жаҳон банки иштирокидаги “Ўзбекистонда чорвачилик соҳасини ривожлантиришнинг иккинчи босқич лойиҳаси” нинг умумий қиймати 300 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳани тайёрлаш ишлари декабрь ойида якунига етади ва йил охирига қадар дастлабки келишув ишлари амалга оширилади. 

Айни пайтда режалаштирилган лойиҳа доирасида инфратузилмани ривожлантириш бўйича чорвачилик мажмуаларини “фойдаланишга тайёр ҳолда” ташкил этиш ва мажмуаларни лизинг шартлари асосида хусусий секторга ўтказиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Шунингдек, ушбу ёндашув асосида тадбиркорларга ер ажратиш масалаларини ҳал этиш, улардан гаров таъминотини талаб қилмаслик ва иқлим талабларига мос замонавий чорвачилик мажмуаларини ташкил этиш бўйича қўмита мутахассислари таклифи тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон банки ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда чорвачилик соҳасини ривожлантириш лойиҳасининг биринчи босқичи” да мазкур халқаро молия институтининг имтиёзли маблағлари ҳисобига мамлакатимизнинг чорвачилик ва унинг тармоқларида қарийиб юз мингга яқин янги иш ўрни яратилган эди.  


И.Аввалбоев, ЎзА