French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чорвачилик комплекслари ўрганилди
12:59 / 2022-03-28

Аввал хабар берилганидек, Олий Мажлис Сенати аъзолари жойларда бўлиб, ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Баҳодир Тожиев, сенатор Рисқул Сиддиқов ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбар ходимлари, мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори ижросини ўрганиш мақсадида Тошкент вилоятининг Зангиота ва Янгийўл туманларидаги чорвачилик комплексларида бўлди.  


 
Ишчи гуруҳ туманлардаги маҳалла фуқаролар йиғинларини иқлим шароитидан келиб чиқиб, кооперация асосида қорамолчилик, қўй-эчкичилик, асаларичилик, хонаки паррандачилик ҳамда интенсив балиқчиликка ихтисослаштириш имкониятларидан қай даражада фойдаланилаётганини ўрганди. Шунингдек, Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022-2026 йилларга мўлжалланган дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги ва “Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижроси таҳлил қилинди.  
 
Ҳудудларда чорва ҳайвонларни парваришлаш, наслни яхшилаш ва чорва касалликларининг олдини олишда “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизими имкониятлари билан танишилди. Профилактик эмлаш жараёнлари, тарғибот-ташвиқот ишлари бевосита жойида ўрганилди.  
 
Сенаторлар ўрганишлар давомида туманларда 2021 йилда амалга оширилмай қолган лойиҳаларнинг банк кредитларини молиялаштириш, лойиҳа ташаббускорлари томонидан кредит олиш учун берилган ариза ва уларнинг қаноатлантириш ҳолатини ҳам таҳлил қилди.   

М.Комилова, ЎзА