French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чорвачилик ҳақидаги қарорнинг имтиёзлари
20:30 / 2020-02-05

Фарғона вилоятида 1 миллион 20 мингдан ортиқ чорва бош сони бор.


2020 йил 29 январда қабул қилинган “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори халқимизга арзон ва сифатли гўшт, сут маҳсулотларини етказиб беришда чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш муҳим ўрин тутади. Қарор билан бу тармоқ учун кўплаб имтиёзлар берилди.   

Фарғона вилоятида 1 миллион 20 мингдан ортиқ чорва бош сони бор. 

photo5321014182944026069.jpg

photo5321014182944026067.jpg  

Қува туманидаги “Роҳатой” фермер хўжалиги кўп тармоқли хўжалик бўлиб, чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик каби йўналишлар йўлга қўйилган. Бугунги кунда 100 бош наслли қорамол, 22 бош от ҳамда 950 бош қўй-эчкиси бор.

– Чорвачилик яхши даромад манбаи ҳисобланади. Дастлаб жайдари қора молларни боқишни бошладик. Бир пайтлар шу чорвани сақлаб туришнинг ўзи ҳам қийин бўлган, бугун барча муаммоларни енгиб ўтдик. 2017 йилда Германиядан 50 бош наслли мол олиб келдик. Зотдор чорва моллари келтиргач, даромадимиз йил сайин ортмоқда, – дейди фермер хўжалиги раҳбари Авазбек Тешабоев. 

photo5321014182944026073.jpg

photo5321014182944026074.jpg  

Ҳозирда фермер хўжалиги чорвачилик кластерини ташкил этиш ишларини бошлаб юборди. Бу ерда наслли чорвалар сони янада кўпайтирилиб, 250 бошга мўлжалланган бўрдоқичилик мажмуаси, сут, гўшт ва терини қайта ишлаш тармоқлари, замонавий қушхона ишга туширилади. Мазкур ишлар учун 12 миллиард сўмликдан зиёд маблағ сарф этилади.

photo5321014182944026072.jpg

photo5321014182944026068.jpg