French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чорвачилик: 58 та лойиҳа натижасида 547 та иш ўрни яратилди
09:30 / 2020-08-29

Бухоро вилоятида чорвачиликнинг барча тармоқларини барқарор ривожлантириш учун жорий йилда умумий қиймати 398 миллиард 138 миллион сўмлик 58 та лойиҳа ишга туширилди.


Бухоро вилоятида чорвачиликнинг барча тармоқларини барқарор ривожлантириш учун жорий йилда умумий қиймати 398 миллиард 138 миллион сўмлик 58 та лойиҳа ишга туширилди.

Шундан 134 миллиард 400 миллиаон сўм банк кредити, қолганлари ташаббускор тадбиркорларнинг маблағлари ҳисобида амалга оширилди. Ишга тушган лойиҳалар натижасида 547 та янги иш ўрни яратилди.

– Айни кунда 22 та лойиҳага 738 бош наслли қорамол сотиб олиш учун жами 104 миллиард 100 миллион сўм маблағ ажратилди, – дейди “Чорванасл” маркази раҳбари Носир Раҳматов. –Бугунги кунга қадар чет давлатлардан 1 минг 944 бош наслли қорамол олиб келинган. Шунингдек, сутчилик йўналишида 12 та лойиҳада 3 минг 620 бош наслли қорамол парваришлашга мўлжалланган чорвачилик комплекслари ишга тушириш бўйича манзилли рўйхати ишлаб чиқилган. Бугунги кунда ушбу лойиҳаларнинг 9 таси тўлиқ амалга оширилди ва қолган 3 та лойиҳани ишга тушириш бўйича иш олиб борилмоқда. Бўрдоқичилик йўналишида 13 та йирик лойиҳада 3 минг 850 бошга мўлжалланган чорвачилик комплексларини ишга тушириш бўйича манзилли рўйхат ишлаб чиқилган ҳамда уларнинг барчасида ишлар якунланмоқда.

– Жорий йилда 1 минг 600 бош гўшт йўналишидаги Ангуст моллари четдан олиб келиниши режалаштирилган, – дейди "Ekonomy trade line” корхонаси иш бошқарувчиси Уйғун Умаров. – Корхонага олиб келинган молларнинг 600 боши аҳоли хонадонларига 3 бошдан шартнома асосида берилади. Шу орқали 200 та хонадон иш билан таъминланиб, ўз даромадига эга бўлади.

Қоракўл туманидаги 277 та хонадонда 20-50 бошгача, Олот туманида 56 та хонадонда 10-30 бошгача ва Жондор туманида 102 та хонадонда 10-15 бошдан кўп қорамолларни Корея технологияси асосида парваришлаш ишлари олиб борилмоқда.

– Фарзандларим билан ишлаш мақсадида Россия давлатида йиллаб қолиб кетардик, – дейди Қоракўл тумани Дарғали маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Акмал Гуллиев. – Янги технология асосида бугун оиламиз билан зотдор қорамолларни уйда боқиб бериб даромад оляпмиз. Ўзим ва оила аъзоларим бандлиги таьминланганлиги сабаб энди четга чиқмаймиз. Яхши ишлаб чиқилган мазкур лойиҳанинг афзалликлари менга ёқди. Зотдор моллар уйга олиб келиб берилди. Ем-хашак ҳам етказилди. Биздан фақат жониворларга қараш, парваришлаш талаб этилади.

Йил давомида ҳар 3 ойда (ўртача 100 кун) бўрдоқига боқилган 1 бош қорамолдан 1 миллион 200 минг сўм даромад олинса, 10 бош қорамолдан 3 ойда 12 миллион сўмгача даромад олишга эришилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра йил давомида 3 маротаба боқиш ҳисобидан 48 миллион сўмлик даромад олиш мумкин.

Дастур давомида мазкур лойиҳа асосида 435 нафар фуқарога янги иш ўринлари яратилди. Натижада ўрта ҳисобда 3,8 минг тонна қўшимча сифатли гўшт ишлаб чиқарилишига эришилади.

Айни кунларда ушбу лойиҳани йил якунига қадар вилоятнинг барча туманларида татбиқ этилиши бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.