Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чорва наслини яхшилаш даромадни ҳам оширади
17:37 / 2020-10-27

Чунки юқори маҳсулдорликка эришиш озиқ-овқат хавфсизлиги ва ички бозор барқарорлигини таъминлаш ҳамда экспорт ҳажмини оширишда муҳим омил ҳисобланади.


Чорвачилик юқори даражада ривожланган Германия, Украина, Польша, Нидерландия, Венгрия, Австралия, Исроил каби давлатларда асосий эътибор молларнинг бош сонини кўпайтириш билан бир қаторда уларнинг маҳсулдорлигини оширишга қаратилади.

Чунки юқори маҳсулдорликка эришиш озиқ-овқат хавфсизлиги ва ички бозор барқарорлигини таъминлаш ҳамда экспорт ҳажмини оширишда муҳим омил ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам чорвачиликда мазкур давлатлар тажрибасини ўзлаштириш, чет элдан зотдор молларни олиб келишга катта аҳамият берилмоқда.

Шу мақсадда фақатгина жорий йилнинг ўзида, пандемия шароити бўлишига қарамасдан биргина Қашқадарё вилоятига хориждан 2 минг 325 бош зотли қорамол олиб келинди.

Таъкидлаш лозимки, Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 28 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда кўплаб янги лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Мисол учун, Муборак туманидаги “Жавоҳир замин чорваси” фермер хўжалиги Польшадан 260 бош симментал зотли қорамол харид қилди. Мазкур наслли чорва молларини парваришлаш учун замонавий услубда барпо этилган молхонада барча шароитлар яратилган. Керакли миқдорда ем, силос, сенаж, сомон ва беда жамғарилган. Фермер хўжалиги раҳбари Бекмурод Баҳроновнинг айтишича, олиб келинганида эндигина 1 ёшдан ошган бўлган ғунажинлар яқин орада урчитилади ва келгуси йилда улардан наслли бузоқлар олинади. Симментал зотининг афзаллиги шундаки, қўш йўналишлидир. Бузоқларнинг урғочилари сигирликка қолдирилса, буқачалар гўшт учун боқилади.

– Харид қилишдан олдин уларнинг маҳсулдорлигини синчиклаб ўрганиб чиқдим, – дейди Б.Баҳронов. – Ўзимизнинг маҳаллий зотли сигирдан бир кунда ўртача 5-10 литрдан сут соғиб олинса, симменталда бу кўрсаткич 25-30 литрни ташкил этади. Шунингдек, маҳаллий сигирдан олинган бузоқ 18 ойлигида нари борса 100-120 килограммгача гўшт беради. Шунча ёшли наслли буқадан эса 400-500 килограммгача гўшт олиш мумкин экан. Бу икки карра кам сарфлаб, икки ҳисса кўп даромад олиш мумкин дегани. Шу боис наслли мол харид қилиб, парваришига киришдик. Хурсанд қиладиган жиҳати, бу қорамоллар бизнинг иқлим шароитимизга жуда мос келаркан. Фақат ем-сувини ўз вақтида берсангиз бўлди.

photo_2020-10-27_17-39-47.jpg

photo_2020-10-27_17-39-48.jpg