Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чорва молларининг ичак маҳсулотлари Европа давлатларига экспорт қилинади
10:32 / 2021-10-04

Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қўмита мутахассислари ва Европа Иттифоқи комиссияси Соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат хавфсизлиги бош директорати ўртасида бўлиб ўтган мунтазам мулоқот давомида мазкур келишувга эришилди.

Дастлаб Иттифоқ комиссияси томонидан чорва ҳайвонлари ичак маҳсулотлари экспорти учун тақдим этилган сўровномалар тегишли тартибда тўлдирилиб баҳолаш учун юборилди. Шунингдек, Европа Иттифоқи масъул вакиллари томонидан Ўзбекистон давлат ветеринария хизмати аудити ўтказилди.

Европа Иттифоқининг 2021 йил 29 сентябрида ушбу аудит натижалари эълон қилинди. Ва мамлакатимиз Иттифоқнинг 27 та аъзо давлатларига ичак маҳсулотлари экспорти учун авторизациядан ўтганлиги маълум қилинди.

ЎзА