Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чортоқнинг шафтолиси дунё бозорида
09:11 / 2025-07-09

Наманган вилояти Чортоқ туманида етиштирилаётган шафтоли энди нафақат маҳаллий бозорларда, балки халқаро савдода ҳам талабга эга бўлиб бормоқда.

Айни кунларда тумандаги ўнлаб хусусий хўжаликлар, томорқа эгалари томонидан етиштирилган сара шафтоли мевалари Россия Федерацияси ва Беларусь Республикасига экспорт қилинмоқда.

– Яхши ниятлар билан Туркия ва Италия тажрибаси асосида янги боғлар барпо қилдик, – дейди “Турғунбой Жўрабой Мунаввар” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Ҳусанбой Усмонов. – Серҳосил навларни экдик. Қилинган машаққатли меҳнатларимиз самарасини бериб, экспортбоп маҳсулотларимиз хориж бозорида ўз ўрнини топмоқда.

Дарҳақиқат, Чортоқ туманида қишлоқ хўжалигининг боғдорчилик йўналишида ҳам экспорт ҳажми ортиб, иш ўринлари сони ортганлиги қувонарли. Муҳими, бу ютуқлар боғбонларнинг замонавий билимга таянган ҳолда олиб борган меҳнати, хориж тажрибаси асосида ташкил этилган боғлар самарасидир.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.