Чортоқлик болалар учун янги йил туҳфаси
Наманган вилояти Чортоқ тумани Короскон қишлоғида “Буюк авлод юлдузлари” номли янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги мазкур 75 ўринли муассасанинг умумий лойиҳа қиймати 1 миллиард 150 миллион сўмни ташкил этди. Бу ерда болажонларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш учун барча шароит муҳайё.
Янги боғчанинг очилишига бағишлаб ташкил этилган маросимда тадбиркор Шуҳрат Абдуқаҳҳоров томонидан ҳудуддаги 5 нафар кам таъминланган оила фарзандларининг хатна тўйлари ўтказиб берилди.
[gallery-705]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА